Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Сайловчилар билан учрашув
янв.21
Депутат томонидан қўйчилик хўжалиги фаолияти ўрганилди
янв.21
Қонун ижроси ўрганилди
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
#JARAYON
янв.21
Ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижроси амалда
янв.21
Аҳоли бандлиги масалалари ўрганилди
янв.21
Доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди
янв.21
Депутат олис чўл ҳудудидаги маҳаллада ижтимоий хизматлар ҳолатини ўрганди
янв.21
Маҳаллада бандлик ва ижтимоий ҳимоя масалалари кўздан кечирилди
ИШ КУНИ ТАРТИБЛИ РЕЖАЛАШТИРИШДАН БОШЛАНДИ

 ИШ КУНИ ТАРТИБЛИ РЕЖАЛАШТИРИШДАН БОШЛАНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши котибиятида иш куни ходимларнинг ишга ўз вақтида келиши, кунлик вазифаларни тўғри тақсимлаш ҳамда ижро интизомини таъминлаш масалаларини муҳокама қилишдан бошланди.
Йиғилиш давомида Кенгаш фаолияти самарадорлигини янада ошириш, қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш ва депутатлик назоратини кучайтириш юзасидан масъул ходимларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Жумладан:
🔹 халқ депутатлари туман Кенгаши қарорларини тегишли ташкилотларга edo.ijro тизими орқали юбориш ҳамда жавоб хатларининг ўз вақтида келиб тушишини назорат қилиш — К. Эгамбердиевга;
🔹 Янгиқўрғон туман Кенгаши депутатлари томонидан ҳудудларда аниқланган муаммолар юзасидан депутатлик сўровларини тайёрлаш ва юбориш — Б. Ходжаевага;
🔹 депутатлар томонидан ҳудудларда давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишларни мунтазам мониторинг қилиб бориш — Ш. Алимирзаевга топширилди.
✅ Котибиятда ижро интизоми, масъулият ва тизимли назоратни таъминлашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.