Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Сайловчилар билан учрашув
янв.21
Депутат томонидан қўйчилик хўжалиги фаолияти ўрганилди
янв.21
Қонун ижроси ўрганилди
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
#JARAYON
янв.21
Ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижроси амалда
янв.21
Аҳоли бандлиги масалалари ўрганилди
янв.21
Доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди
янв.21
Депутат олис чўл ҳудудидаги маҳаллада ижтимоий хизматлар ҳолатини ўрганди
янв.21
Маҳаллада бандлик ва ижтимоий ҳимоя масалалари кўздан кечирилди
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАН КЕНГАШИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАН КЕНГАШИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши котибият мудири Т. Гаппаров ҳамда вилоят Кенгаши депутати Н. Мухаммадиева бошчилигида Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши фаолияти, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби, депутатлик сўровлари билан ишлаш амалиёти, шунингдек, доимий комиссиялар ва партия гуруҳлари фаолияти атрофлича кўриб чиқилди.

📌 Учрашув давомида маҳаллий Кенгаш ва ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, жойлардаги муаммоларни самарали ҳал этиш, депутатлик сўровларидан унумли фойдаланиш ҳамда жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда қарорлар қабул қилиш механизмларини такомиллаштириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

✍️ Шунингдек, доимий комиссиялар ва партия гуруҳлари фаолияти таҳлил қилиниб, уларнинг самарадорлигини янада ошириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

🤝 Ўрганишлар доирасида Янгиқўрғон тумани ҳокими А. Нажмиддинов ҳамда туман Кенгаши котибият мудири М. Эргашева билан биргаликда Кенгаш котибиятининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, иш жараёнларини замонавий талаблар асосида ташкил этиш ва Кенгаш фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Slide 1 of 4