Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Маҳаллада бандлик ва ижтимоий ҳимоя масалалари кўздан кечирилди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши котибияти мудири Ж.Ҳамроев ҳамда вилоят Кенгаши депутати Б.Жалолов Конимех тумани тиббиёт бирлашмасида бўлиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати юзасидан амалий ўрганишлар олиб бордилар.
янв.21
Туман Кенгашида кунлик ва ҳафталик вазифалар ижроси муҳокама қилинди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
#JARAYON
янв.21
#JARAYON
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
Deputat faoliyatidan
АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Тошпўлатов Олимжон Юлдашевич томонидан сайлов округида жойлашган Баркамол кўчасида аҳоли мурожаатлари ўрганилди.

📌 Мурожаатда қайд этилишича, мазкур кўчада Жаҳон банкининг “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда. Бироқ ҳозирги вақтда айрим хонадонларда ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари тўлиқ якунланмагани сабабли аҳоли томонидан мурожаат билдирилган.

🚧 Ўрганиш жараёнида фуқаролар билан суҳбат ўтказилиб, мавжуд муаммолар атрофлича муҳокама қилинди. Аҳоли томонидан, аввало сув тармоғи ишларини тўлиқ якунлаб, шундан кейин асфальтлаш ишларини олиб бориш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.

📝 Депутат томонидан масъул ташкилот ва мутасаддиларга мазкур масалани атрофлича ўрганиб чиқиш, аҳоли манфаатларини инобатга олган ҳолда қурилиш ишларини мувофиқлаштириш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

✅ Фуқаролар мурожаатларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва мавжуд муаммоларга амалий ечим топиш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Slide 1 of 1