Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Маҳаллада бандлик ва ижтимоий ҳимоя масалалари кўздан кечирилди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши котибияти мудири Ж.Ҳамроев ҳамда вилоят Кенгаши депутати Б.Жалолов Конимех тумани тиббиёт бирлашмасида бўлиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати юзасидан амалий ўрганишлар олиб бордилар.
янв.21
Туман Кенгашида кунлик ва ҳафталик вазифалар ижроси муҳокама қилинди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
#JARAYON
янв.21
#JARAYON
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
Deputat faoliyatidan
МАҲАЛЛИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДАН ХАЛҚАРО БОЗОРГА ЙЎЛ

МАҲАЛЛИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДАН ХАЛҚАРО БОЗОРГА ЙЎЛ

Бугун туман ҳокими, халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати А. Нажмиддинов “Маданият” маҳалласи ҳудудида фаолият юритаётган “TEXTILE-PRO GROUP” МЧЖда бўлиб, корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишди.

🔍 Ўрганиш давомида корхонанинг иш фаолияти, ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда яратилган меҳнат шароитлари атрофлича кўздан кечирилди. Қиймати 15 млрд сўмни ташкил этган мазкур замонавий ишлаб чиқариш корхонасида бугунги кунда 60 нафар фуқаро доимий иш билан таъминлангани алоҳида таъкидланди.

🧵 Замонавий технологиялар асосида ташкил этилган ишлаб чиқариш жараёнида юқори сифатли ва рақобатбардош трикотаж маҳсулотлари тайёрланмоқда. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нафақат ички бозор эҳтиёжларини қондириб келмоқда, балки ташқи бозорга ҳам муваффақиятли йўналтирилмоқда.

🌍 Хусусан, корхона маҳсулотлари Россия Федерацияси бозорига экспорт қилинаётгани унинг экспорт салоҳияти юқори эканлигидан далолат беради.

📈 Ташриф якунида туман ҳокими томонидан масъулларга ишлаб чиқариш ҳажмини янада кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш, маҳсулот турларини кўпайтириш ҳамда экспорт географиясини диверсификация қилиш бўйича аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

📌 Мазкур каби лойиҳалар ҳудудда саноатни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда маҳаллий маҳсулотларни жаҳон бозорига олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Slide 1 of 1