Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Маҳаллада бандлик ва ижтимоий ҳимоя масалалари кўздан кечирилди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши котибияти мудири Ж.Ҳамроев ҳамда вилоят Кенгаши депутати Б.Жалолов Конимех тумани тиббиёт бирлашмасида бўлиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати юзасидан амалий ўрганишлар олиб бордилар.
янв.21
Туман Кенгашида кунлик ва ҳафталик вазифалар ижроси муҳокама қилинди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
#JARAYON
янв.21
#JARAYON
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
Deputat faoliyatidan
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ҚИЁФАСИДАГИ МАҲАЛЛА» ДАСТУРИ ДОИРАСИДА АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ҚИЁФАСИДАГИ МАҲАЛЛА» ДАСТУРИ ДОИРАСИДА АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

«Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла» дастури доирасида Қораполвон маҳалласида ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини амалга оширилмоқда.

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Қодиров Икромжон Жўраевич маҳаллада бўлиб, мазкур лойиҳа ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. 

«Зафар қурилиш сервис» МЧЖ томонидан замонавий кутубхона ҳамда IT марказини ташкил этиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Мазкур лойиҳа ёшларнинг билим олиши, рақамли кўникмаларини ошириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади.

 Қораполвон МФЙ биносини реконструкция қилиш орқали касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўқитишга ихтисослашган ўқув курсларини ташкил этиш лойиҳаси «Меҳнат нури» ХК томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ушбу лойиҳа маҳаллада ёшлар ва хотин-қизларнинг касб эгаллаши, меҳнат бозорида рақобатбардошлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Ўрганиш давомида йўл бўйларида фаолият юритаётган тадбиркорлар ҳамда маҳалла аҳолиси билан мулоқот ўтказилиб, хонадонларнинг ташқи кўринишини яхшилаш, ягона меъморий қиёфани шакллантириш юзасидан маслаҳатлашилди.

✅ Ушбу амалий ишлар маҳалланинг замонавий қиёфасини шакллантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Slide 1 of 4