Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Маҳаллада бандлик ва ижтимоий ҳимоя масалалари кўздан кечирилди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши котибияти мудири Ж.Ҳамроев ҳамда вилоят Кенгаши депутати Б.Жалолов Конимех тумани тиббиёт бирлашмасида бўлиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати юзасидан амалий ўрганишлар олиб бордилар.
янв.21
Туман Кенгашида кунлик ва ҳафталик вазифалар ижроси муҳокама қилинди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
#JARAYON
янв.21
#JARAYON
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
Deputat faoliyatidan
САНОАТ КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛМОҚДА

САНОАТ КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Янгиқўрғон тумани ҳокими, халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати А. Нажмиддинов томонидан тумандаги саноат корхоналари фаолиятини ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Навбатдаги ўрганиш ишлари мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Farrux Baxt” МЧЖда олиб борилди.

Мазкур корхонанинг умумий қиймати 12 млрд сўмни ташкил этиб, бугунги кунда бу ерда 10 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган.

Ташриф давомида корхонада ишлаб чиқариш жараёнлари, мавжуд қувватлар, маҳсулот сифати ҳамда тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш имкониятлари билан танишилди.

Шунингдек, тадбиркорларни қийнаётган масалалар, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича амалий таклифлар муҳокама қилинди.

✅ Бундай ўрганишлар туманда саноатни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Slide 1 of 3