Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Сайловчилар билан учрашув
янв.21
Депутат томонидан қўйчилик хўжалиги фаолияти ўрганилди
янв.21
Қонун ижроси ўрганилди
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
#JARAYON
янв.21
Ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижроси амалда
янв.21
Аҳоли бандлиги масалалари ўрганилди
янв.21
Доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди
янв.21
Депутат олис чўл ҳудудидаги маҳаллада ижтимоий хизматлар ҳолатини ўрганди
янв.21
Маҳаллада бандлик ва ижтимоий ҳимоя масалалари кўздан кечирилди
Олтинкўл тумани халқ депутатлари Кенгаши котибият мудири, “Сарой-1” сайлов округидан сайланган депутат У. Холматов бугун “Офтобачек” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрди.

Олтинкўл тумани халқ депутатлари Кенгаши котибият мудири, “Сарой-1” сайлов округидан сайланган депутат У. Холматов бугун “Офтобачек” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрди. Ташриф давомида у маҳаллада амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хусусан, ички кўчаларга асфальт ётқизиш жараёни билан яқиндан танишди.

Амалга оширилаётган ишлар маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Илгари чанг ва ноҳамис йўллар аҳолига муайян ноқулайликлар туғдирган бўлса, бугунги кунда кўчаларнинг текис ва равон ҳолга келтирилаётгани барчани қувонтирмоқда. Асфальт ётқизиш ишлари белгиланган меъёр ва талаблар асосида, сифатга алоҳида эътибор қаратилган ҳолда олиб борилмоқда.

Депутат ташриф давомида маҳалла аҳолиси билан мулоқот қилди, уларнинг фикр ва таклифларини тинглади. Фуқаролар бу каби ободонлаштириш ишларидан мамнун эканликларини билдириб, келгусида ҳам маҳаллада шундай эзгу ишлар давом этишига умид билдирдилар.

Slide 1 of 4