Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Маҳаллада бандлик ва ижтимоий ҳимоя масалалари кўздан кечирилди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши котибияти мудири Ж.Ҳамроев ҳамда вилоят Кенгаши депутати Б.Жалолов Конимех тумани тиббиёт бирлашмасида бўлиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати юзасидан амалий ўрганишлар олиб бордилар.
янв.21
Туман Кенгашида кунлик ва ҳафталик вазифалар ижроси муҳокама қилинди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
#JARAYON
янв.21
#JARAYON
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
Deputat faoliyatidan
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ ФАОЛИЯТИДАН

 ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ ФАОЛИЯТИДАН

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Тошпўлатов Олимжон томонидан сайлов округи ҳудудидаги маҳаллада фуқаролар билан навбатдаги учрашув ташкил этилди.

Мазкур учрашув давомида аҳолини қийнаётган долзарб масалалар, жумладан, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ичимлик суви таъминоти, йўл инфратузилмасини яхшилаш, бандлик ва бошқа соҳаларга оид муаммолар юзасидан мурожаатлар тингланди.

Депутат томонидан ҳар бир мурожаат алоҳида эътибор билан кўриб чиқилиб, аниқланган муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, айрим масалалар юзасидан тегишли ташкилот ва мутасадди идоралар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўриш бўйича топшириқлар берилди.

Учрашув якунида фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида ҳудуддаги мавжуд муаммоларни босқичма-босқич ҳал этиш, аҳоли турмуш шароитини янада яхшилашга қаратилган аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Депутат томонидан бундай очиқ мулоқотлар мунтазам равишда ташкил этилиб, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш орқали уларни қийнаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Slide 1 of 4