Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Маҳаллада бандлик ва ижтимоий ҳимоя масалалари кўздан кечирилди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши котибияти мудири Ж.Ҳамроев ҳамда вилоят Кенгаши депутати Б.Жалолов Конимех тумани тиббиёт бирлашмасида бўлиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати юзасидан амалий ўрганишлар олиб бордилар.
янв.21
Туман Кенгашида кунлик ва ҳафталик вазифалар ижроси муҳокама қилинди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
#JARAYON
янв.21
#JARAYON
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
Deputat faoliyatidan
Ахборот сиёсатида янги ёндашув: Кенгашлар фаолияти ривожида муҳим қадам

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши ҳамда Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази ҳамкорлигида “Маҳаллий Кенгашларни ижтимоий тармоқлардаги фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, шаҳар ва туманлар Кенгашлари раислари шунингдек, Кенгаш котибияти ходимлари иштирок этди.

Семинардан асосий мақсад — депутатлар томонидан амалга оширилаётган ишлар, уларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш, сайловчилар манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги фаолиятини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчиликка тезкор, холис ва тизимли тарзда етказиш механизмларини такомиллаштиришдан иборат бўлди.

Тадбир давомида депутатлик фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, жамоатчилик билан самарали мулоқотни кучайтириш, аҳолини қабул қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш жараёнларини ёритиш, шунингдек, замонавий ахборот майдонида фаол иштирок этишнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Шу билан бирга, депутатларнинг амалий фаолияти, ташаббуслари ҳамда эришилаётган натижаларни кенг ёритиш орқали аҳолининг халқ вакилларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Семинар давомида иштирокчиларни қизиқтирган қатор саволлар ўртага ташланиб, уларга мутахассислар томонидан батафсил тушунтириш ва тавсиялар берилди. Тадбир ўзаро фикр алмашиш, тажриба ўрганиш ва амалий кўникмаларни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Slide 1 of 7