Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Deputat faoliyatidan

Халқ депутатлари Конимех тумани Кенгаши депутати Алишер Жайнаров ўз округидаги сайловчилар билан мулоқот ўтказиш мақсадида “Туққизтепа” МФЙ ҳудудида бўлди.

А. Жайнаров “Маҳалла еттилиги” аъзолари ҳамда аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида “Маҳалла еттилиги” томонидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги, хусусан аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича чора-тадбирлар, маҳалла ички кўчаларининг ҳолати, кўчаларни тунги ёритиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, сайловчилар ўртасида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 11 февраль куни қабул қилинган “2026 йилда Навоий вилоятини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг мазмун-моҳияти муҳокама этилди.

Slide 1 of 5