Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“Креатив тадбиркор ёшлар” лойиҳаси доирасида депутатлар ва ёшлар иштирокида очиқ мулоқот тадбири ташкил этилди.
янв.21
Deputat sayyor qabul o‘tkazdi
янв.21
“O‘zbekiston – 2030” strategiyasi: milliy taraqqiyotning yangi bosqichi jamoatchilik muhokamasida
янв.21
#JARAYON
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
XALQ DEPUTATLARI KONIMEX TUMAN KENGASHINING  NAVBATDAGI O'N BYEShINCHI SESSIYASI O'TKAZILDI
янв.21
Tuman hokimi "Yangiqazg‘on" va "Sarjal" ovul fuqarolar yig‘inida sayyor qabul o‘tkazdi.
янв.21
Deputatlar ta’lim maskanida: 19-maktabning kuz-qish mavsumiga tayyorgarligi o‘rganildi
Маҳалла — ислоҳотлар марказида

Маҳалла — ислоҳотлар марказида

   Наманган вилоят Кенгаши депутати Улуғой Одилова Поп туманидаги “Миришкор” маҳалла фуқаролар йиғинида нуронийлар ва маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказди. Учрашув мамлакатимизда 2026 йилга “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” доирасида ташкил этилди.

   Тадбирда маҳаллада амалга оширилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган ташаббуслар, шунингдек, юртбошимиз томонидан маҳалла институтига қаратилаётган доимий эътибор хусусида атрофлича фикр алмашилди. Айниқса, маҳаллани жамиятнинг энг муҳим бўғини сифатида ривожлантириш, уни аҳоли муаммоларини ҳал этишда таъсирчан масканга айлантириш масалаларига алоҳида урғу берилди.

   Учрашув давомида маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва бошқа масъулларнинг ўзаро ҳамкорлиги, аҳоли билан ишлашдаги тажрибаси муҳокама қилинди. Маҳаллада ижтимоий ҳимоя, ёшлар бандлиги, оилалар барқарорлиги, кексалар ҳолидан хабар олиш каби масалаларда амалга оширилаётган ишлар эътироф этилди.

   Улуғой Одилова ўз сўзида маҳаллани ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлаб, маҳалла фаоллари ва нуронийларнинг жамиятдаги ўрни беқиёс эканини қайд этди. Шунингдек, аҳолининг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, маҳалладаги ҳар бир муаммога ечим топишда депутатлик ваколатлари доирасида амалий ёрдам кўрсатилиши билдирилди.

   

Учрашувда билдирилган таклифлар асосида келгусида амалга ошириладиган ишлар режаси белгилаб олинди.

🌐Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати 

Slide 1 of 2