Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Маҳаллада бандлик ва ижтимоий ҳимоя масалалари кўздан кечирилди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши котибияти мудири Ж.Ҳамроев ҳамда вилоят Кенгаши депутати Б.Жалолов Конимех тумани тиббиёт бирлашмасида бўлиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати юзасидан амалий ўрганишлар олиб бордилар.
янв.21
Туман Кенгашида кунлик ва ҳафталик вазифалар ижроси муҳокама қилинди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
#JARAYON
янв.21
#JARAYON
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
Deputat faoliyatidan
Шовот туманида ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш бўйича амалий ишлар самара бермоқда.

“АДОЛАТ” СДПдан Халқ депутатлари Шовот тумани Кенгашига сайланган депутат Хурсанд Исмаилов томонидан “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида аҳолини бандликка жалб этиш масаласи доимий равишда эътибор марказида турибди. Депутат ташаббуси билан туманда ишсиз фуқароларни аниқлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва иш ўринлари билан таъминлаш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Шу юзасидан жорий йилнинг ноябрь ойи давомида олиб борилган ташкилий чора-тадбирлар натижасида “УЗТЕХ ГРОУП” МЧЖ ҚК Шовот филиалига 120 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди. Мазкур корхонада янги иш ўринларининг яратилиши туман аҳолиси учун муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, айниқса ёшлар ва хотин-қизларнинг иш билан таъминланишида катта имконият яратмоқда.Депутат Хурсанд Исмаилов томонидан ташкил этилган учрашувлар давомида фуқароларнинг бандликка оид мурожаатлари ўрганилиб, уларнинг қобилияти ва қизиқишларидан келиб чиқиб, тегишли меҳнат жойларига йўналтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, ишга қабул жараёнлари манзилли тарзда кўмаклашиш орқали амалга оширилди.

Бундан ташқари, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган йўналишлар бўйича ўқув курсларига юбориш, ўзини ўзи банд қилиш имкониятларини яратиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлашда маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатиш ишлари ҳам йўлга қўйилган.

Туманда аҳолининг бандлигини ошириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ишсизликни камайтиришга қаратилган бу каби ташаббуслар келгусида ҳам изчил давом эттирилиши режалаштирилган.

Slide 1 of 1