Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Сайловчилар билан учрашув
янв.21
Депутат томонидан қўйчилик хўжалиги фаолияти ўрганилди
янв.21
Қонун ижроси ўрганилди
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
#JARAYON
янв.21
Ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижроси амалда
янв.21
Аҳоли бандлиги масалалари ўрганилди
янв.21
Доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди
янв.21
Депутат олис чўл ҳудудидаги маҳаллада ижтимоий хизматлар ҳолатини ўрганди
янв.21
Маҳаллада бандлик ва ижтимоий ҳимоя масалалари кўздан кечирилди
#Биринчи_қўнғироқ

#Биринчи_қўнғироқ

⚡️⚡️⚡️ “Билимлар куни” тадбирлари 57-мактабда юқори савияда ўтказилди

Бугун, 2 сентябрь – янги ўқув йилининг илк куни, билим ва маърифат тантана қиладиган байрам.

Шу муносабат билан Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Муҳсиддин Низомиддинов Красногорск ҳудудидаги Толбулоқ маҳалласида жойлашган 57-мактабда бўлиб ўтган “Билимлар куни” тантанасида иштирок этди. 

Депутат ўқувчи ва ўқитувчиларни байрам билан қутлаб, уларга янги ўқув йилида катта муваффақиятлар тилади.

Шунингдек, таълим тизимига берилаётган юксак эътибор, ёшларга яратилаётган имкониятлар, ушбу йўналишдаги ташаббуслар ҳақида атрофлича сўз юритди. 

Мактабда Муҳсиддин Низомиддинов “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остидаги “Мустақиллик” дарсини ўтиб берди.

Мазкур дарсда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, депутатдан тўлақонли жавоб олишди.

Берилган ҳаётий сабоқлар ёшларнинг билимга чанқоқлиги, уларнинг келажакка ишончи ва ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Жорий йилда 57-мактабда жами 69 нафар бола 1-синфига қадам қўйди.

 

Slide 1 of 6