Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Сайловчилар билан учрашув
янв.21
Депутат томонидан қўйчилик хўжалиги фаолияти ўрганилди
янв.21
Қонун ижроси ўрганилди
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
#JARAYON
янв.21
Ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижроси амалда
янв.21
Аҳоли бандлиги масалалари ўрганилди
янв.21
Доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди
янв.21
Депутат олис чўл ҳудудидаги маҳаллада ижтимоий хизматлар ҳолатини ўрганди
янв.21
Маҳаллада бандлик ва ижтимоий ҳимоя масалалари кўздан кечирилди
📌 “Долзарб 90 кун” доирасида таълим муассасалари ўрганилмоқда.

📌 “Долзарб 90 кун” доирасида таълим муассасалари ўрганилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида 1 июндан 30 августгача мактаб ўқувчилари ва уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни соғломлаштириш ҳамда ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда.

Шу муносабат билан маҳаллий Кенгаш депутатлари сайлов округларидаги таълим муассасаларида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги юзасидан таъсирчан депутатлик назоратини амалга оширмоқда.

Хусусан, вилоят Кенгаши депутати К.Текенов округдаги 36-мактабда бўлиб, туман ҳокимлиги, мактаб ва мактабгача таълим бўлими мутасаддилари, жамоатчилик ва сайловчилар иштирокида ўрганиш ишларини олиб борди.

Таълим масканининг умумий ҳолати, ободонлаштириш ишлари, биноларнинг таъмирланганлиги ва жиҳозланиши, ичимлик суви ҳамда санитария шароити кўздан кечирилди. Шу билан бирга, ўқувчиларнинг тўгаракларга жалб қилиниши, мутахассислар иштироки ва уларнинг рағбатлантирилиши, хавфсизлик чораларининг таъминланиши ҳам назорат қилинди.

Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликлар юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилиб, уларни қисқа фурсатларда бартараф этиш топширилди.

Slide 1 of 3