Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши 7-Аҳиллик сайлов округи депутати Баҳринисо Норжигитова 25-август куни Чортоқ маҳалласидаги 40-сонли манзил колониясида шахий таркибнинг Маърифат соатида “Қатағон қурбонлари-миллат фидоийлари” мавзусида маъруза қилди. Б.Норжигитова 2001 йил 31 августдан “Қатағонларни ёд этиш куни” деб эълон қилингани, бу борада олиб борилган ишлар ва жадидчилик ҳаракати, қатағон қурбонлари ҳақида атрофлича маълумотлар бериб ўтди.