Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
"Yashil makon umumilliy loyihasi "ning bahorgi mavsumida daraxt kuchatlarini ekish yuzasidan qushma yig'ilish bo'lib o'tdi.
янв.21
Туман Кенгаши депутати А.Худаёров томонидан Чорвадор ҳудуди Қанотли МФЙ аҳолисини ўрганди.
янв.21
Халқ депутатлари Туман Кенгаши 25-сайлов округи депутати А.Худаёров Чорводор МФЙ ҳудудидаги оғзикенг қишлоғда, қишлоқ ички йўлларини ўз ташаббуси ва ҳашар йўли билан  таъмирлаш ишларини олиб бормоқдалар.
янв.21
Xалқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашининг навбатдаги VII-чақириқ йигирма биринчи сессияси бугун 2026-йил 20-февраль куни соат 14:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашининг навбатдаги VII-чақириқ йигирманчи сессияси бугун 2026-йил 10-февраль куни соат 14:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтди.
янв.21
Mashhur Chiyal bozori yangi qiyofa kasb etadi.
янв.21
“Ўзбекистон - 2030” стратегиясини такомиллаштиришнинг мазмун-моҳияти ва унинг амалий аҳамияти юзасидан халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, ёшлар ҳамда турли соҳа  вакиллари иштирокида муҳокамалар уюштириш белгиланди.
янв.21
Халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашининг навбатдаги VII-чақириқ ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашининг навбатдаги VII-чақириқ ўн еттинчи сессияси ўтказилди
янв.21
Xalq deputatlari Ko'kdala tuman deputati kuz qishga tayyorgarlik bo'yicha maktablarni o'rgandi.
МАҲАЛЛАДА МУРОЖААТНОМА ТАРҒИБОТИ: АҲОЛИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

МАҲАЛЛАДА МУРОЖААТНОМА ТАРҒИБОТИ: АҲОЛИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

“Миллий тикланиш” демократик партияси Конимех тумани Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Перизат Мингтаева ҳамда партиядан сайланган туман Кенгаши депутати, “Бирлик” МФЙ раиси Рўзигул Муродова иштирокида “Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар, аҳоли фаровонлигини ошириш, маҳаллаларни обод этиш ҳамда хонадонлар файзли бўлишига қаратилган мақсадлар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Шунингдек, маҳалла ҳаётида ҳамжиҳатлик, ўзаро меҳр-оқибат ва фаол фуқаролик позициясининг аҳамияти алоҳида таъкидланди.

“Инсон ўзгарса, жамият ўзгаради” шиори остида ўтказилган тадбирда фаол нуронийлар, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбир якунида маҳалла ободлиги ва партия ғояларини тарғиб этишда фаоллик кўрсатган фуқароларга партиянинг эсталик совғалари ва тарғибот материаллари топширилди.

Slide 1 of 3