Халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашининг навбатдаги VII-чақириқ ўн еттинчи сессияси бугун 2025-йил 25-декабр куни соат 10:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтди. Сессия йиғилишида туманга оид бир қанча масалалар кўриб ўтилди.
Шундан:
Туман давлат солиқ инспексияси раҳбарининг маҳаллий бюджет даромадларининг бажарилиш ҳолати қўшимча реквизитларни аниқлаш бўйича қилинган ишлари солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисида ҳисоботи;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 11-октябрдаги “Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари ҳамда ички хўжалик йўллари инфратузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 665-сонли қарорининг тумандаги ижроси;
Кўкдала туманида 2025-йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури ижроси;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 30-январдаги “Ўзбекистон -2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-16-сон Фармонининг ёшларга оид давлат сиёсати ва спорт йўналишларидаги ислоҳотлар бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Кўкдала туман ёшлар ишлари бўлими томонидан 2025-йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 20-декабрдаги “Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва маъсулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-223-сонли Фармони билан ҳар йили келгуси йил учун ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йиллик дастурини ишлаб чиқиш тўғрисида Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Бобоқуловнинг ҳисоботлари тингланиб ўтилди.