Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Mashhur Chiyal bozori yangi qiyofa kasb etadi.
янв.21
“Ўзбекистон - 2030” стратегиясини такомиллаштиришнинг мазмун-моҳияти ва унинг амалий аҳамияти юзасидан халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, ёшлар ҳамда турли соҳа  вакиллари иштирокида муҳокамалар уюштириш белгиланди.
янв.21
Халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашининг навбатдаги VII-чақириқ ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашининг навбатдаги VII-чақириқ ўн еттинчи сессияси ўтказилди
янв.21
Xalq deputatlari Ko'kdala tuman deputati kuz qishga tayyorgarlik bo'yicha maktablarni o'rgandi.
янв.21
Ko‘kdala tumanida “Maromiylik loyihasi” doirasida targ‘ibot tadbirlari o‘tkazildi
янв.21
Халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашининг навбатдаги VII-чақириқ ўн бешинчи сессияси 2025-йил 11-ноябр куни соат 15:00 да видеоконференция орқали онлайин бўлиб ўтди.
янв.21
ҚИЗЛАРИМИЗ КЕЛАЖАГИ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА!
янв.21
MUNOSABAT
янв.21
Халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашининг навбатдаги VII-чақириқ ўн туртинчи сессияси 2025-йил 16-октябр куни соат 15:00 да видеоконференция орқали онлайн бўлиб ўтди.
#Munosabat

Брюсселда имзоланган Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (EPCA) икки томонлама муносабатларда янги даврни бошлаб берди. Бу ҳужжат Ўзбекистоннинг очиқ, прагматик ва ҳамкорликка йўналтирилган ташқи сиёсатининг амалий натижаси ҳисобланади.

Депутат сифатида таъкидлаш лозимки, EPCA мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлайман, жумладан:

иқтисодий соҳада — Европа бозорларига кириш имкониятларини кенгайтиради, инвестиция муҳитини яхшилайди, инновацион лойиҳаларни жалб этади;

ижтимоий соҳада — янги иш ўринлари яратиш, таълим ва касб тайёрлаш тизимини халқаро стандартларга яқинлаштириш имконини беради;

экологик ва барқарор ривожланишда — яшил иқтисодиёт, энергия самарадорлиги ва иқлим ўзгаришига қарши кураш соҳасидаги шерикликни кучайтиради.

Антониу Кошта таъкидлаганидек, EPCA – бу нафақат сиёсий ҳужжат, балки халқларимиз ўртасидаги ўзаро ишонч ва дўстлик рамзидир. Европа Иттифоқи билан бундай яқин ҳамкорлик Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлайди.

Мен ушбу келишувни қўллаб-қувватлайман ва унинг амалий ижроси орқали мамлакатимиз тараққиётига хизмат қиладиган янги имкониятлар яратилишига ишонаман.

O.Muxanov

Xalq deputatlari Qo'ng'irot tumani Kengash deputati