Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашининг навбатдаги VII-чақириқ ўн еттинчи сессияси ўтказилди
янв.21
Xalq deputatlari Ko'kdala tuman deputati kuz qishga tayyorgarlik bo'yicha maktablarni o'rgandi.
янв.21
Ko‘kdala tumanida “Maromiylik loyihasi” doirasida targ‘ibot tadbirlari o‘tkazildi
янв.21
Халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашининг навбатдаги VII-чақириқ ўн бешинчи сессияси 2025-йил 11-ноябр куни соат 15:00 да видеоконференция орқали онлайин бўлиб ўтди.
янв.21
ҚИЗЛАРИМИЗ КЕЛАЖАГИ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА!
янв.21
MUNOSABAT
янв.21
Халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашининг навбатдаги VII-чақириқ ўн туртинчи сессияси 2025-йил 16-октябр куни соат 15:00 да видеоконференция орқали онлайн бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашининг навбатдаги VII-чақириқ ўн учинчи сессияси 2025-йил 16-сентябр куни соат 15:00 да видеоконференция орқали онлайн бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашининг навбатдаги VII-чақириқ 12-сессияси бугун 2025-йил 15-август куни соат 15:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтди.
янв.21
Депутатлар халқ билан.
Партия ходимлари қишлоқ аёллари ҳолидан хабар олди

Аёллар муаммоларига эътибор қаратиш, гендер тенгликни таъминлаш мақсадида БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги “Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш” тўғрисидаги резолюциясига асосан 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган.

Мазкур кунда қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи аёлларнинг муаммоларига, хусусан, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, фаровон турмуш кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоялаш, гендер тенгликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Навоий вилоят ҳудудий партия ташкилоти ходимлари ва партиянинг Кармана туман Кенгаши томонидан мазкур сана муносабати билан пахта далаларида меҳнат қилаётган хотин-қизлар ҳолидан хабар олинди. 

Янги ариқ маҳалласида ташкил этилган тадбирда юртимизда хотин-қизларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилиб, илғор теримчиларга қимматбаҳо совғалар топширилди, улар билан дилдан суҳбат қурилди.

– Ҳар йили пахта теримида иштирок этаман, – дейди теримчилардан бири Нилуфар Зокирова. – Биринчи теримда 100-150 килограммгача пахта тердим. Терим пулларини ўз вақтида беришмоқда. Далада фермерлар томонидан иссиқ овқат, чой ташкил этилган. Биз аёллар ўзаро суҳбатлашиб, қўшиқлар хиргойи қилиб, биргаликда пахта теряпмиз. Вақтимизни чоғ ўтказяпмиз. Бугун партия ташкилоти ходимлари келиб, илғор теримчиларга совғалар топширди. Албатта, бу каби эътибордан барчамиз хурсанд бўлдик.

Қишлоқ аёли ҳақида гап кетганида кўз ўнгимизда юзлари офтобда қорайган, қўллари меҳнатдан қадоқ бўлган, сўзлаганда тортинибгина, қимтинибгина турадиган, фарзандлари ютуқлари ҳақида гапирганида мақтовларни бир-бирига “қалаштириб” ташлайдиган аёл гавдаланади. 

У уй ишларидан ортиб дала ёки ўз томорқасида меҳнат қилади, рўзғор юкини турмуш ўртоғи билан баравар тортишга интилади. 

– Таъкидлаш жоизки, ушбу тадбирлар республикамизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва ишлаб чиқаришдаги улушини ошириш, улар учун муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш мақсадида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар самарасидир, – дейди партиянинг Кармана тумани Кенгаши раиси Юсуф Муродов. – Аслида аёлларимиз, оналаримиз ва қизларимизга доимо ғамхўрлик ва уларни қўллаб-қувватлаш бурчимиздир. Бугун ҳаётдан, эътибор ва эъзоздан кўкси тоғдек кўтарилаётган, хурсандлигидан дил розилигини билдираётган аёлларимизни кўриб, бизнинг ҳам кайфиятимиз кўтарилди. Тадбир давомида партия ходимлари ҳам пахта териб, теримчиларга яқиндан кўмак берди.

Маълумот uza.uz дан олинди.

Slide 1 of 1