Бугун кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари, умуман, ўзини шу жамиятнинг фаол аъзосиман, деб ҳисоблаётган ҳар бир фуқаронинг муҳокамасидаги асосий мавзулардан бири сиёсий партиялар ва депутатларнинг фаоллиги бўлмоқда. Президентимизнинг барча даражада олиб бораётган ислоҳотлари ва ҳар бир соҳа вакиллари билан ўтказаётган жонли мулоқотида фаолиятимизда туб бурилиш ясаш талаб этилмоқда. Бу жараёнда, аввало, партиямиз сайловолди дастурида назарда тутилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда кам таъминланган фуқаролар манфаатларининг ҳақиқий ҳимоячиси сифатида уларни қийнаб келаётган масалалар ўз ечимини топмагунча курашишимиз керак бўлади. Шу маънода, депутатлик гуруҳларимизнинг ўрганишлари, қарор ва фармонлар ижроси бўйича олиб борадиган назорат ишлари фақат одамларнинг турмуш шароитларини янада яхшилаш, аҳолининг ҳаётдан, жамиятдан рози бўлиб яшашини таъминлашга хизмат қилади.