Ўзбекистон Республикаси конституцияси - сайлов тизимининг ҳуқуқий асоси!
Ўзбекистон Республикаси демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган экан, бу инсон ҳуқуқларини олий қадрият деб тан олиш ва уларни таъминлашдир. Инсон ҳуқуқларини таъминлаш эса, фуқароларнинг сиёсий бирлашмаси бўлмиш халқ ҳокимиятининг ягона манбаи деб Конституциянинг 7-моддасида тан олиниши ва ўз ҳокимиятини амалга ошириш учун унга зарур бўлган қонун ҳужжатлари орқали шароитлар яратишдир. Буни амалга оширишга қаратилган энг муҳим қоидалар сифатида мамлакатдаги сайловга оид қонун ҳужжатларини келтириш мумкин.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган тизимли ва дадил ислоҳотлар самарасида миллий сайлов қонунчилиги ва амалиёти демократик талаблар ва умумэътироф этилганхалқаро стандартларга уйғунлаштирилиб, самарали сайлов қонунчилиги базаси шакллантирилди. 2019 йилнинг 25 июнида Сайлов кодекси амалиётга киритилгач, сайловларнинг ҳуқуқий асослариянада мустаҳкамланди. Фуқаролар, сиёсий партияларнинг сайлов жараёнларида эркин ва фаол иштирок этиши учун
ташкилий-ҳуқуқий, моддий-техник шарт-шароит, уларнинг сайлаш ҳуқуқларини тўла амалга оширишининг ишончли кафолатлари яратилди.
Демократик давлатда сайловлардавлат ҳокимиятини ташкил қилишда асосий ўрин эгаллайди. Ҳар бир давлатда турли ҳил фикрлар ва хоҳишлар, эхтиёж ва талаблар мавжуд;сайловлар эса инсонларнинг шу ижтимоий кайфиятларини ифода этилишини таъминлаб беради. Демократик жамиятда сайловлар инсонлархоҳишини амалга оширишнинг ягона гаровига айланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XXIII боби сайлов тизимига бағишланган. Конституциянинг
117-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Демак, сайлов тизими фуқароларга нафақат ўз овозлари билан сайлаш орқали,балки ўз номзодларини қўйиб, сайланиш орқали ҳам давлат ҳокимияти вакиллик органини ташкил қилишда иштирок этишлари мумкин.Айтиб ўтиш жоизки,бунда сайланиш ҳуқуқи сайлаш ҳуқуқиничеклаб қўймайди.
Сайловларнинг умумийлиги деганда, сайловларда жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди,шахсий ва ижтимоиймавқеидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган барча фуқароларининг иштирок этиши
тушунилади.
Конституцияда фуқароларнинг овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланиши мустаҳкамлаб қўйилган. Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг тенг сайлов ҳуқуқларини кафолатлайди. Ягона истисно шундан иборатки, суд томонидан
муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкинэмас. Шу жумладан, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмайди. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашгайўл қўйилмайди.
Конституциянинг 117-моддасида айтиб ўтилганки, ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овозларнинг тенглиги қоидаси шуни англатадики, ҳар бир сайловчибир марта овоз беради. Сайловлартенглик билан бир қаторда, умумий ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосидаовоз бериш йўли билан ўтказилади. Тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи
деганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси,Қорақалпоғистон Республикаси ЖўқорғиКенгеси ва ҳалқ депутатлари
маҳаллий кенгашлари депутатларининг сайловчилар томонидан бевосита,тўғридан-тўғри сайланиши тушунилади. Чет мамлакатлар сайловтизимида шундай ҳолатларҳам борки, сайловчилар ўз вакилларини сайлайдилар, бу вакиллар эса президентни ёки депутатларни сайлайдилар. Бу ҳолда сайловлар бевосита эмас, балки билвосита, тўғридан-тўғри эмас, балки поғона орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эса овозга қўйилганномзодга тўғридан-тўғри овоз бериш орқали ўз сайлов ҳуқуқларини амалга оширадилар. Бундай сайлаш усули мамлакатимизнинг таркибий тузилишига, қолаверса, унинг бошқариш тизимигаҳам мос келади.
Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки,Ўзбекистон Республикасида сайловҳуқуқининг Конституция даражасида мустаҳкамлаб қўйилиши бу биринчи навбатда инсонлар хоҳишини амалга оширишнинг кафолатидир, қолаверса, ҳалқнинг эркинлиги- унинг ўз тақдирини ўзи белгилаши имконигаэга эканлигининг гаровидир.