Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Халқ билан мулоқот

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Мулоқот жараёнида фуқаролар томонидан кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, даволаниш учун амалий ёрдам кўрсатиш, кўчага электр тармоғи устунларини ўрнатиш ҳамда бошқа ижтимоий масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларни қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этиш, тегишли ташкилот ва мутасаддилар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўриш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва уларга ижобий ечим топиш депутатлик назоратига олинди.