Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

#Депутат фаолияти

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда 2-Намуна сайлов округи депутати Абдуллаев Хуснимуҳаммад Нурмуҳаммедович томонидан сайлов округи ҳудудидаги маҳаллада нуронийлар иштирокида «маҳалла еттилиги»нинг фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторининг аҳоли билан ишлаш ҳолати, фуқаролар мурожаатларини ҳал этиш борасида амалга ошираётган ишлари ҳамда ўзаро ҳамкорлиги таҳлил қилинди.
Шунингдек, нуронийлар билан мулоқот қилиниб, маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ижтимоий хизматларни манзилли ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Нуронийлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар тингланиб, аниқланган муаммоларни масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш, «маҳалла еттилиги» фаолияти самарадорлигини янада ошириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.