Yangiliklar

Мактабгача таълим муассасалари эътибор марказида

   Ўрганиш давомида муассасада тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, таълим-тарбия жараёни, санитария ҳолати ҳамда озиқ-овқат таъминоти атрофлича кўздан кечирилди.

   Шунингдек, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга қаратилган Президент Фармонининг жойлардаги ижроси ҳам ўрганилди.

   Аниқланган айрим камчилик ва масалалар юзасидан масъулларга тегишли тавсия ҳамда кўрсатмалар берилди.

   Депутат томонидан ҳудуддаги ижтимоий соҳа муассасалари фаолияти устидан жамоатчилик ва депутатлик назорати бундан буён ҳам мунтазам давом эттирилиши таъкидланди.

Slide 1 of 5