Хабарингиз бор, Президентимиз "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 25 октябрдан 1 декабрга қадар “кузги дарахт экиш мавсуми” деб эълон қилганди.
Мамлакатимизда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлардан асосий мақсад жойларда яшил масканларни кўпайтириш ва экологик шароитни яхшилашдан иборат.
Куни кеча, Халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгаши раиси, туман Кенгаш котибияти ҳамда туман депутатлари ташаббуси билан туманнинг Еттитом, Кўкдала асосий йўлининг 609 - контурида “Кенгаш боғи” ташкил қилинди. У ерга 300 тупдан ортиқ арча ҳамда манзарали дарахт кўчатлари экилди. Ҳали кучат экиш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.