Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши раиси, маҳаллий Кенгаши депутатлари М.Тўйчиева ҳамда Боборахимов Бозарбойлар томонидан "Сариқ жўга" МФЙда аҳоли ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг " Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини хал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2023 йил 21-декабрь кунги ПФ-209-сонли Фармони мазмун-мохияти юзасидан иштирокчиларга тушунчалар берилди. Йиғилиш якунида 17-"Сариқ жўга" сайлов округидан депутат Б.Боборахимов депутатлик фаолияти юзасидан сайловчиларга ҳисобот берди.