Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
🛡 KIBERXAVFSIZLIK — DAVR TALABI VA HUQUQIY KAFOLATIMIZ
янв.21
Farmatsevtika sohasida yangi huquqiy tartiblar: Qonunchilikka o‘zgartishlar kiritildi
янв.21
MAKTAB – KELAJAK POYDEVORI: YANGI BINOLAR VA SHAROITLAR KO‘ZDAN KECHIRILDI
янв.21
🏟 Sport sohasidagi islohotlar va yangi qonun ijrosi o‘rganilmoqda
янв.21
Kelajagimiz egalarining huquqlari — qonun himoyasida!
янв.21
🏛 Xalq deputatlari tuman Kengashi deputatining navbatdagi o‘rganishi.
янв.21
🏛 Хизmat сифати — эътибор марказида: Депутат ФҲДЁ бўлимида бўлди
янв.21
💧 Suv xo‘jaligi ob’yektlarida ochiqlik va samaradorlik o‘rganilmoqda.
янв.21
📢 Yoshlar — yurtimiz kelajagi va tayanchi!
янв.21
KITOB TUMANI DEPUTATLIK NAZORATI: 2026-YIL 1-CHORAK SARHISOBI
Уйчи тумани ҳокимлиги матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Мухаммадали Қамбаровнинг 50 йиллик юбилейи муносабати билан самимий табрикланди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров ва Уйчи тумани ҳокими М. Абдуллаевлар томонидан Уйчи тумани ҳокимлиги матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Мухаммадали Қамбаровнинг 50 йиллик юбилейи муносабати билан самимий табрикладилар.

Табрик сўзида кўп йиллик самарали меҳнати, ахборот сиёсати соҳасида тўплаган бой тажрибаси, жамоатчилик билан очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйишдаги фаол иштироки алоҳида таъкидлаб ўтилди. Унинг туман ҳаётидаги муҳим воқеа-ҳодисаларни тезкор ва холис ёритиш, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш борасидаги хизматлари муносиб эътироф этилди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Кенгаши фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш, депутатлар фаолиятини аҳолига етказиш, жамоатчилик фикрини шакллантиришдаги самарали ҳамкорлиги учун миннатдорлик билдирилди.

Тадбир доирасида туман ҳокими билан Кенгаш олдида турган устувор вазифалар, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш ҳамда депутатлик назоратини кучайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Slide 1 of 3