Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
🐄 Chorvachilikni rivojlantirish – ustuvor vazifa
янв.21
🏢 Kitob tumanida yangi va zamonaviy MTT foydalanishga topshirildi.
янв.21
📩 Xalq qabulxonasi murojaatlari — doimiy e’tiborda!
янв.21
Qashqadaryo viloyati Kitob tumanida "Yashil makon" umummilliy loyihasi doirasida xotin-qizlarimiz ham faollik ko`rsatmoqda
янв.21
Kitob tumanidagi "Qabri Oxun" ziyoratgohi va unga tutash bo‘lgan hududlar obodonlashtiriladi
янв.20
«ЯШИЛ МАКОН» УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИНИ ИЗЧИЛ АМАЛГА ОШИРИШ, ЭКОЛОГИК БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
янв.20
“YASHIL MAKON” UMUMMILLIY LOYIHASIGA DOIR CHORA-TADBIRLAR TO‘G‘RISIDA
Депутат Ибодова Туйбиби Зулфиқоровна жиноятчиликка қарши курашиш ҳолати буйича ўрганиш ишларини олиб борди

 3-“Тамабахрин” сайлов округидан сайланган
депутат Ибодова Туйбиби Зулфиқоровна Тамабахрин маҳалла фуқаролар йиғини
ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш ҳолати буйича
ўрганиш ишларини олиб борди.  

Ушбу жараёнда ҳудуддаги ҳуқуқбузарликлар
динамикаси, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда профилактика ишларининг
самарадорлиги атрофлича таҳлил қилинди.
 

Айниқса, “қизил” ва “сариқ” тоифага
киритилган ҳудудларда жиноятчиликни бартараф этиш, хавф омилларини камайтириш,
аҳоли хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга
алоҳида эътибор қаратилди. Масъул идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
ва маҳалла фаоллари билан мулоқотлар ўтказилиб, мавжуд муаммолар ва уларнинг
ечимлари юзасидан фикр алмашилди.
 

Шунингдек, ёшлар ўртасида
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бандликни таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож
оилалар билан манзилли ишлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш
бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Ўрганишлар якунида соҳадаги
ишларни янада такомиллаштириш, профилактик тадбирларни кучайтириш ва мутасадди
ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича тегишли таклиф ва
тавсиялар берилди.
  

Slide 1 of 3