Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
янв.21
Кегейли тумани фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг МУРОЖААТИ
янв.21
KEGEYLIDEN AWǴANSTAN RESPUBLIKASÍNA EKSPORT JOLǴA QOYÍLDÍ.
янв.21
Mámleketlik bajını tólewden azat etiledi
янв.21
KEŃES PREZIDIUMI SHÓLKEMLESTIRILMEKTE.
янв.21
BIZ KÚTKEN NIZAM
янв.21
ALDAWSHILARǴA JOL JOQ
янв.21
«MADAD» MÁMLEKETLIK EMES KOMMERCIYALÍQ EMES ShÓLKEMI JERGILIKLI KEŃES PENEN BIRGE ISLESIWI BEKKEMLENBEKTE.
янв.21
ҚАРАҚАЛПАҚСТАН РЕСПУБЛИКАСЫ ЖОҚАРҒЫ КЕҢЕСИ ДЕПУТАТЫНЫҢ УШЫРАСЫЎЛАРЫ ДАЎАМ ЕТПЕКТЕ.
Депутат фаолияти

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши раиси Равшан Рахмонжонович туман ҳудудидаги 4-сонли мактабгача таълим муассасаси ҳамда 3-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик жамғармаси маблағлари ҳисобидан ташкил этилган инклюзив таълим хоналари фаолияти билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида мазкур таълим хоналарида болалар, айниқса, алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув жиҳозлари, махсус дидактик воситалар, техник ускуналар ҳамда моддий-техник база ҳолати атрофлича ўрганилди. Шунингдек, педагоглар учун яратилган иш шароити, таълим жараёнини ташкил этиш тизими ва инклюзив таълимни амалиётга жорий этиш механизми бўйича ҳам маълумотлар тақдим этилди.

Учрашув жараёнида таълим муассасалари раҳбарлари ва масъул ходимлар томонидан инклюзив таълим хоналарининг ташкил этилиши, улардан фойдаланиш тартиби, болаларнинг таълимга қамраб олиниши ҳамда бу борадаги мавжуд муаммо ва таклифлар муҳокама қилинди.

Равшан Рахмонжонович инклюзив таълимни ривожлантириш, болалар учун тенг таълим имкониятларини яратиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам ва алоҳида эҳтиёжли болаларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатида муҳим йўналиш эканини таъкидлаб, мазкур хоналар фаолиятини янада такомиллаштириш, улардан самарали фойдаланиш ҳамда педагоглар малакасини ошириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берди.

Ташриф якунида инклюзив таълим хоналари фаолиятини янада ривожлантириш, замонавий таълим стандартлари асосида ташкил этиш ҳамда болаларнинг ижтимоий мослашувини таъминлашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Slide 1 of 8