Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 март куни Сирдарёнинг Сайхунобод туманидаги видеоселектор йиғилишида аҳолини даромадли қилиш бўйича Сайхунобод тажрибасини йўлга қўйиш, Сайхунободда 17 мингта хонадонда томорқани ишга солиш, кичик саноат ва хизматларни йўлга қўйиш орқали аҳолини даромадли қилиш вазифасини қўйилган эди.
🔹Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгашининг "Адолат"СДП депутатлари Сайхунобод тажрибаси билан танишиш мақсадида “Иттифоқ” маҳалласида бўлиб, аҳолини томорқа ва уй хўжаликларида олиб бораётган ишлар ва яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Сайхунободда йўлга қўйилган янги тажрибани аҳамияти юзасидан фикрлар алмашилди.