Депутатлар ўрганиш ва учрашув ўтказди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Н.Ризаев ва А.Шодмонов, халқ депутатлари Ургут тумани Кенгаши депутатлари Ш.Худайкулов ва Ф.Азизовлар Ургут туманидаги SATTOR MEDIKAL CENTER тиббий диагностика ва даволаш хизматлари маркази, ELITE-ELEKTRO-GROUP” МЧЖ фаолияти билан танишди ҳамда Самарқанд давлат университети Ургут филиалида профессор ўқитувчилар ва талаба ёшлар билан учрашув ўтказди.