Бўстон тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши бўлим раҳбари Г. Асатова ҳамда Ўзбекистон ХДП Андижон вилояти кенгаши раиси М. Султоновалар иштирокида тадбир ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши бўлим раҳбари Г. Асатова туманда фаолият олиб бораётган маҳалла хотин-қизлар фаоллари учун Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши партия фракцияси томонидан киритилган хотин-қизлар манфаатларини кўзлаб қабул қилинган Қонунлар мазмун мохияти юзасидан тушунчалар берди.