Бўстон тумани Ахборот-кутубхона марказида 22-26 апрель кунлари ўтказилаётган IV-Республика "Китобхонлик ҳафталиги" доирасида тадбир ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши бўлим раҳбари Г.Асатова ҳамда Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши раиси М.Султоновалар иштирок этдилар. Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши бўлим раҳбари Г.Асатова тадбирда иштирок этган хотин-қизларга аёлларни китоб ўқишлари, фақат ўзлари учун эмас балки бутун бир жамият учун манфаат келтириши хақида тушунчалар берди. Тадбир сўнгида туман Ахборот-кутубхона марказига Г.Асатова ва М.Султоновалар томонидан партиянинг китоб жамламалари топширилди.