📍 #Tuman_Kengashi_sessiyasida
Жорий йилда маҳаллий бюджетнинг йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан Каттақўрғон тумани Кенгаши қарорларига асосан Ободонлаштириш бошқармасига жами 665,5 млн сўм маблағ ажратилган.
Асосий йўналишлар бўйича бажарилган ишлар:
1. "Чароғон" МФЙ 2-касб ҳунар мактаби йўлини таъмирлаш:
* Ажратилган маблағ: 20,0 млн сўм
* Ҳолати: Ҳозирда ҳудудда таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли, йўлни таъмирлаш ишлари вақтинча тўхтатилган.
2. Фаввора ва унинг атрофидаги брусчаткаларни таъмирлаш:
* Ажратилган маблағ: 51,200 млн сўм
* Сарфланган маблағ: 40,011 млн сўм
* Натижа: Фаввора тўлиқ таъмирланиб, ишга туширилди. Фаввора атрофидаги брусчаткаларда таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
3. Лойиҳаларни амалга ошириш:
* Жами ажратилган маблағ: 596,3 млн сўм
* Сарфланган маблағ: 589,132 млн сўм
Шундан:
* 4R-46 "Самарқанд-Жума-Каттақўрғон" автомобиль йўли ёқасидаги манзарали ва мевали дарахт кўчатларини суғориш учун 4 дона қудуқ қазиб ўрнатиш: 174,593 млн сўм сарфланиб, қурилиш ишлари якунланди.
* "Каттаминг" МФЙ ҳудудидаги "Она ҳайкали" хотира майдонини қайта таъмирлаш: 207,9 млн сўм маблағ эвазига "Она ҳайкали" янгиланди, йўлаклар ва атрофи евро девор ва темир панжара билан ўралди.
* Умумий ўрта таълим мактаблари ҳудудидаги йўлларга сунъий нотекисликлар ўрнатиш: 57,611 млн сўм эвазига 101,0 тонна асфальт қоришмаси сотиб олиниб, 18 та таълим муассасаси ҳудудида сунъий нотекисликлар ўрнатилди.
* "Чиғатой" МФЙ ҳудудидаги йўлларни таъмирлаш: 149,0 млн сўм эвазига 261,0 тонна асфальт маҳсулоти сотиб олиниб, "Хаваш" қишлоғининг 550 метр асосий кўчаси асфальтланди.
Жонли кузатинг: http://www.facebook.com/kattakurgon