Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
munosabat
янв.21
SHAHAR KENGASHINING SESSIYASI O‘TKAZILDI
янв.21
Shahar ozodaligi va obodligi yo‘lida
янв.21
Kengash deputatlari va boshqa masʼullar hamrohligida
янв.21
Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар кенгаши ҳузуридаги доимий комиссияларнинг муҳокама йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
янв.21
ТИББИЁТДА КОРРУПЦИЯГА ЎРИН ЙЎҚ
янв.21
ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
#Доимий комиссиялар йиғилиши ўтказилди
янв.21
DEPUTATLAR MUAMMOLI KREDITLARNI O‘RGANDI
янв.21
2025 yil 10-11 iyun kunlari bo‘lib o‘tgan IV-Toshkent xalqaro investitsiya forumi hamda xorijiy investorlar kengashi majlisidagi O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoevning nutqlarida ilgari surilgan eng muhim tashabbus va iqtisodiy ko‘rsatkichlar mazmun-mohiyati bo‘yicha
Йўл ҳаракати хавфсизлиги халқимиз ҳаёти ва осойишталиги учун долзарб

Жорий йилнинг 9 июль куни Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликларни камайтириш бўйича муҳим масалалар кўтарилди. Бу йиғилишда илгари сурилган ташаббус ва таклифлар нафақат соҳа мутахассислари, балки бутун жамоатчилик учун муҳим аҳамиятга эга.

Шу билан бирга, йиғилишда кўтарилган танқидлар ўринли эканини ҳам эътироф этиш жоиз. Юртимизнинг турли ҳудудларида содир бўлаётган ҳар тўртинчи йўл-транспорт ҳодисасида бир инсон ҳалок бўлаётгани барчамизни ўйга толдиради. Зеро, бу рақамлар ортида инсон ҳаёти, тақдири бор.

Президентимиз томонидан тилган олинган яна бир масала халқнинг кўнглидаги гап бўлди. Айрим ҳокимият ва идоралар ходимларининг ўз хизмат бинолари олдида йўлни тўсиб қўйиши, ноқонуний “парковка”лар орқали фуқароларга ноқулайлик туғилаётгани бор гап.

Биз Президент томонидан билдирилган таклиф ва топшириқларни қўллаб-қувватлаймиз. Давлат хизматчилари жамоат транспортидан фойдаланишига оид ташаббус – жамиятда тенглик тамойилини қарор топтиришга хизмат қилади. Асоссиз белгиларни олиб ташлаш ва фото-видео назорат орқали жазо муқаррарлигини таъминлаш – қоидабузарликларга қарши тизимли ёндашувнинг ифодасидир.

Жойларда назоратни кучайтирамиз ва аҳоли фикрини ҳисобга олган ҳолда таклифлар бериб боришни давом эттирамиз. Зотан, бу масалада барчамиз бирдек масъулмиз.                                                                                                                             

Халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ашуров Алишер Иброхимович