Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Долзарб 90 кунлик
янв.21
Депутат ғолиб ёшлар билан учрашди
янв.21
Сарҳисоб
янв.21
“Ишбилармон аёл -2025” кўрик-танловига старт берилди.
янв.21
Кармана туманида амалга оширилаётган лойиҳалар
янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашди
янв.21
"Қаҳрамон" маҳалласи фуқароларининг муаммолари ўрганилди
янв.21
КАРМАНАДА УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ
янв.21
МИРСАИД БАҲРОМ МАҲАЛЛАСИ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Мурожаатлар жойида ҳал этилмоқда.
КАРМАНАДА УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

Устоз-шогирд анъаналарини уйғунлаштириш, кексаларнинг бой тажрибасини ёш авлодга улашиш мақсадида 2025 йилнинг 2 июл санасида Кармана тумани “Нуроний” жамғармаси жамоатчилик кенгаши ва маданият бўлими томонидан “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди. Учрашувда маданият соҳасида фаолият юритиб келган кекса авлод вакиллари, фахрийлар, соҳа ходимлари ҳамда ёшлар иштирок этишди. Вилоят “Нуроний” жамғармаси раиси Ш.Набиев тадбирда қатнашиб, иштирокчиларни қутлади. Ёши улуғ фахрийлар ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдирди.

🔰Тадбир сўнгида фахрий устозларга эсдалик совғалари, хотира албомлари, вилоят ва туман кенгаши депутатлари С.Бозорова ва Ф.Жумаевалар томонидан бадиий китоблар топширилди.

Slide 1 of 5