Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича Кенгашнинг Доимий камиссияси томонидан туманда 1-чоракда бюджет ҳамда маҳаллий бюджет даромадлари прогнозини ижроси шунингдек, тадбиркорлар ва аҳолига туман Давлат солиқ инспекцисида яратилган қулайликлар ва имкониятлар юзасидан ўрганишлар олиб борилди.
Ўрганиш натижасида қисқа муддат ичида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан:
- жисмоний шахслар ер-мол-мулк солиғида ўсиш (тушум 8,8 млрд. сўм) 136,1 фоизга,
-Айланмадан олинадиган солиқда (2,2 млрд. сўм) 118,7 фоизга,
- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғида (3.3 млрд. сўм) 190,0 фоизга ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсишга эришилди.
- 2024 йилнинг ўтган даврида 535 та корхонада 2 733 нафар норасмий иш ўринлари легаллаштирилди, ишчи хизматчиларга ҳисобланган иш ҳақи фонди ўтган ойга нисбатан 2,1 млрд.сўмга ошди, 144,0 млн.сўмлик қўшимча манба яратилган.
Муҳокама қилинган масалалар ва белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, туман Давлат солиқ инспекциси жамоаси олдига қуйидаги мақсадли кўрсаткичларни ижроси аниқ вазифа қилиб қўйилди.