Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгаши депутатлари Ортиқ Шеров ва Шухрат Бобоевлар ташаббуси билан Жондор туманидаги Мономарказда амалий ўқув семинари ташкил этилди.
📚 Ушбу тадбир "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида ўтказилиб, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари иштирокида аҳоли даромадларини ошириш, ишсизликни камайтириш ва бандликни таъминлаш масалаларига қаратилди.
Шунингдек Мономарказда ташкил қилинган қўзиқорин етиштиришнинг янгича усуллари билан таништирилди ва қисқа муддатда даромадга эга бўлиш тўғрисида тушунчалар берилди.
✅ Тадбирда депутатлар сўз олиб, иштирокчиларга касбий ўқувлар ва амалий маслаҳатлар берилиб, аҳолининг иқтисодий фаоллигини оширишга хизмат қилувчи чоралар муҳокама қилинди.