Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Халқ депутатлари Ромитан тумани Кенгаши Одоб ахлоқ масалалари бўйича доимий комиссиясининг йиғилиши бўлди.

 Доимий комиссия йиғилишида одоб –ахлоқ комиссияси раиси М.Жумаева доимий комиссия аъзоси Л.Авезова, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мутахассислари иштирок этди. Кун тартибидаги масала юзасидан комиссия раиси -йил давомида фаол намунали ва фидоийлик билан меҳнат қилган бир гуруҳ депутатларни рағбатлантириш тўғрисида сўзлаб, йил давомида Халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларида фаол иштирок этган, назорат таҳлил ўрганишларида, ишчи гуруҳ билан ўрганишларда ҳудудидаги сайёл йиғилиш ва қабулларда ҳудудлардаги тарғибот ташвиқотларда доимий комиссия йиғилишларида мунтазам иштирок этган, сессияга масала тайёрлашда қатнашган, ҳудуд муаммоларига бефарқ бўлмай депутат сўровлари чиқарган, бир гуруҳ депутатларни рағбатлантириш таклиф қилди. 

         Йиғилиш сўнгида кун тартибидаги масала юзасидан берилган таклиф сессия муҳокамасига қўйиш бўйича қарор қабул қилинди.

Slide 1 of 1