Yangiliklar

ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ

21-Намуна сайлов округидан сайланган депутат Нигорахон Арсланова Кенгаш котибият мудири А.Мадумаров ҳамда бош мутахассислар И.Юсупов ва А.Отажоновлар билан биргаликда “Тошқўрғон” МФЙ ҳудудида бўлдилар.

Кузатув давомида маҳаллада маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш ҳолатлари устидан қатъий назорат ўрнатилди.

Шунингдек, депутат ва ишчи гуруҳ аъзолари маҳалла раиси ҳамда маҳаллий аҳоли билан яқиндан суҳбатлашдилар. Мулоқот давомида фуқаролар томонидан чиқинди ташиш хизмати юзасидан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмади ва аҳоли кўрсатилаётган хизмат сифатидан мамнун эканлигини таъкидлади.

Ҳудудларда тозалик ва экологик барқарорликни таъминлаш борасидаги назорат тадбирлари давом этмоқда.

Slide 1 of 6