Yangiliklar

РАСМИЙ ОГОҲЛАНТИРИШ

РАСМИЙ ОГОҲЛАНТИРИШ

Сўнгги вақтларда Телеграм мессенжери орқали давлат органлари раҳбарлари ва мансабдор шахслар номидан сохта аккаунтлар очиш ҳолатлари кўпаймоқда.

Ушбу аккаунтларда:

мансабдор шахсларнинг расмлари, исми ва фамилияси

қўлланилиб, бу фуқароларда ишонч уйғотилмоқда.

Сохта аккаунтлар орқали: 

турли илтимослар;

топшириқлар;

пул ёки шахсий маълумот сўраш ҳолатлари кузатилмоқда.

Эслаб қолинг:

давлат органлари раҳбарлари шахсан мессенжер орқали бундай мурожаатлар қилмайди!

Қўйидаги тавсияларга амал қилинг!

Ҳар қандай хабарни текширинг.

Номаълум аккаунтларга ишонманг.

Шахсий маълумотларингизни ҳеч кимга берманг.

Агар Сиз шундай ҳолатларга дуч келсангиз, зудлик билан 

102 рақамига қўнғироқ қилинг!

Ички ишлар вазирлиги 

Киберхавфсизлик маркази

Slide 1 of 1