Yangiliklar

ДЕПУТАТ СЎРОВИ: Ҳурватанда тоза ичимлик суви масаласи кўтарилди

 Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгаши
депутати Эшназаров Дилшод Комилович томонидан сайловчилар билан учрашувда
кўтарилган муҳим масала юзасидан навбатдаги депутат сўрови йўлланди.
 

Ушбу сўровда «Ҳурватан» 4-кўчасида
истиқомат қилувчи аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида амалий
ёрдам сўралди. Аҳоли томонидан билдирилган мурожаатга асосан, мавжуд шароитни
яхшилаш учун тегишли ташкилотлардан чора кўриш сўралмоқда.
 

Депутат сўрови «Навоий сув таъминоти» МЧЖ
Хатирчи тумани бўлимига йўналтирилди. Мурожаатда «Халқ депутатлари туман
Кенгаши депутати мақоми тўғрисида»ги Қонуннинг 5 ва 8-моддаларига таянилган
ҳолда, асосли тушунтириш сўралди.
 

Бу ташаббус орқали аҳолининг саломатлиги,
турмуш сифати ва санитар ҳолатини яхшилашга қаратилган амалий ечимлар
кутилмоқда.
  

Slide 1 of 1