Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Коррупцияга қарши курашиш вилоят Ҳудудий кенгаши аъзолари учун семинар-тренинглар бўлиб ўтди.
янв.21
Коррупцияга қарши курашиш вилоят Ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Жиззах вилоятида Сенатор ва Ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
янв.21
Вилоят Кенгаши депутатлари томонидан вилоят Кенгашининг қарори ижроси юзасидан ижтимоий соҳа обектларига берилаётган кўмир сифати ҳамда мазкур масалада аҳолини қийнаб келаётган бошқа муаммолари муҳокама қилинди.
янв.21
“Энг намунали маҳаллий Кенгаш” танловини ташкил этиш бўйича Бахмал туманида намунали семинар ўтказилди.
янв.21
Вилоят Кенгаши депутатлари томонидан вилоят Кенгашининг қарори ижроси юзасидан ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, коррупцияга қарши курашиш ва аҳолини қийнаб келаётган бошқа муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
янв.21
муносабат
янв.21
Жиззах вилояти Коррупцияга қарши курашиш Ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилишлари туманларда бўлиб ўтмоқда.
янв.21
Жиззах вилоятида сенатор иштирокида Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди
янв.21
Жиззах вилояти Коррупцияга қарши курашиш Ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Termiz tumanida maktabgacha ta’lim muassasalari faoliyati o‘rganildi:

Termiz tumanida maktabgacha ta’lim muassasalari faoliyati o‘rganildi:

Xalq deputatlari Termiz tuman Kengashi deputatlari tomonidan 2025-yilning avgust–sentabr oylarida tumandagi barcha maktabgacha ta’lim muassasalari faoliyati yuzasidan o‘rganish ishlari olib borildi.

Mazkur o‘rganishlarda bolalar uchun yaratilgan sharoitlar, tarbiyaviy jarayon sifati, pedagog va tarbiyachilar malakasi, ovqatlanish tartibi, gigiyena va sanitariya talablari bajarilishi, shuningdek, moddiy-texnik baza masalalari atroflicha tahlil qilindi.

Deputatlar joylarda mavjud muammolarni aniqlab, ularni hal etish yuzasidan mas’ul tashkilotlarga taklif va tavsiyalar berdilar. Xususan, ayrim bog‘chalarda isitish tizimini yangilash, bolalar maydonchalarini ta’mirlash, o‘quv-didaktik vositalarni boyitish hamda qo‘shimcha o‘rinlar yaratish zarurligi qayd etildi.

O‘rganishlar yakunida tumandagi maktabgacha ta’lim muassasalari faoliyatini yanada takomillashtirish, bolalar uchun qulay va xavfsiz sharoit yaratish bo‘yicha aniq choralar belgilab olindi.

Slide 1 of 6