Yangiliklar

Ёшлар муаммолари эътибор марказида

Ёшлар муаммолари эътибор марказида

Учқудуқ туманида туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Учқун Елмуратов ва туман ИИБ бошлиғи Анвар Раджапов иштирокида ёшлар билан сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда пробация ва профилактик назоратда турган ёшлар, шунингдек, ишсизлик муаммосига дуч келган ёшлар ҳам иштирок этиб, ўз муаммолари ва таклифларини билдиришди.

Тадбир давомида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотлар қаторида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимига аниқ топшириқлар берилди.

Slide 1 of 5