Жорий йилнинг 3 июнь куни халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибиятида халқ депутатлари вилоят Кенгаши қошидаги “Ёшлар маслаҳат гуруҳи” ҳамда “Экспертлар гуруҳи”нинг биринчи ташкилий қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Н.Каримова бошчилигида бўлиб ўтган ушбу йиғилишда вилоят Кенгаши қошидаги “Ёшлар маслаҳат гуруҳи” ҳамда “Экспертлар гуруҳи”нинг асосий функция ва вазифалари, улар томонидан олиб бориладиган ишлар бўйича батафсил тушунча берилди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Н.Каримова кун тартибидаги энг муҳим масалалардан бири коррупция эканлиги, уни бартараф этишда аҳолига тарғибот ишларини амалга оширишда ушбу гуруҳларнинг роли катта эканлигини таъкидлаб ўтди. Йиғилиш сўнгида соҳа мутахассислари, фаол ёшлар томонидан коррупцион ҳолатларни бартараф этиш бўйича ўз фикр ва таклифларини бериб ўтишди.