Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Коррупция омилларининг олдини олиш ва фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш

Гўзал маҳалласида коррупция омилларининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгаши депутати, сенатор М.Ниязова иштирок этиб, маҳалла аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказди.

Тадбирда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари, унинг жамият тараққиётига салбий таъсири, шунингдек, фуқароларнинг фаол фуқаролик позициясини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Аҳолини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

Мазкур тадбир аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда жамиятда шаффофлик ва қонунийлик тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.