Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
"Deputat va yoshlar" uchrashuvi tashkil qilindi
янв.21
Deputat Nilufar Mirabdullayeva mutasaddi tashkilotlar bilan hamkorlikda ta'lim muassasada uchrashuv
янв.21
Senat Kengashi qarorlari targ‘iboti faol olib borilmoqda
янв.21
Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludining 542 yilligi munosabati bilan "Boburdek seving vatanni" shiori ostida maktab-internatda tadbir oʻtkazildi.
янв.21
G‘azal mulkining sultoni, o‘zbek tili asoschisi, hazrati mir Alisher Navoiyning 584 yilligi qarshi olindi.
янв.21
Еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Избоскан туман Кенгашининг учинчи сессияси бўлиб ўтди
янв.21
Qo‘chqarov Jasurbek Mansurali o‘g‘li 18-“Yangizamon” saylov okrugi deputati
янв.21
Karimov Ilyosbek Usmonovich 14-“Namuna” saylov okrugi deputati
янв.21
Abdullayev Abdulxafiz Axmadjonovich 13-“Lo‘g‘imbek” saylov okrugi deputati
янв.21
Urishev Abbosbek Muhtorjonovich 8-“Botirobod” saylov okrugi deputati
Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг 79-сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг 79-сессияси бўлиб ўтди

Миробод тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг 79-сессияси бўлиб ўтди ва унда бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Сессияни Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши раиси туман ҳокими Шуҳрат Пулатов олиб борди.

Сессия ишидан қуйидаги масалалар ўрин олди:

- Миробод туманида 2022-2023 йиллларда куз-қиш мавсумида аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш ва ҳудудларни ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;

- Миробод туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг жамоат хавфсизлиги бўйича ўринбосарининг 2023-йилнинг феврал ойида туманда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

- Миробод туманида 2023-йилнинг феврал ойида 1-секторда ёшлар билан мулоқот қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

- Миробод туманида 2023-йилнинг феврал ойида 2-секторда ёшлар билан мулоқот қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

- Миробод туманида 2023-йилнинг феврал ойида 3-секторда ёшлар билан мулоқот қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

- Миробод туманида 2023-йилнинг феврал ойида 4-секторда ёшлар билан мулоқот қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 23-январдаги "Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-15-сонли қарорининг ижроси тўғрисида;

- Миробод тумани мактабгача таълим бўлимининг 2022-йилдаги фаолияти ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 28-февралдаги “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-27-сонли Фармони ижросини таъминлаш бўйича 2023-йилда амалга оширилиши режалаштирилган устувор вазифалар тўғрисида;

- Миробод тумани маҳаллий бюджетининг 2023-йилда шаклланган қўшимча манбаларини харажатларга йўналтириш тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент шаҳар Миробод туман Ғазначилиги ҳудудий бўлими томонидан 2022 молия йили давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

- Миробод туман ҳокимлиги аппарати Болаларни ҳимоя қилиш шўбасининг 2022-йил давомида туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида;

- Миробод тумани секторларида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари доирасида, кам таъминланган, эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга "Саховат ва кўмак" жамғармасидан моддий ёрдам ажратиш тўғрисида.

✅ Шу ва бошқа масалалар юзасидан Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгашининг 79-сессияси қарори қабул қилинди ва депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди. 

Slide 1 of 6