Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгаши депутати Д.Данаев томонидан Ширин шаҳар Ахборот-кутубхона марказининг фаолияти, моддий-техник базаси ҳамда китобхонларга яратилаётган шароитлар ўрганилди.
Ўрганиш давомида марказнинг моддий-техник базаси яхши ҳолатда эканлиги қайд этилди. Шу билан бирга, китобхонлар эҳтиёжини янада тўлиқ қондириш мақсадида янги ва замонавий адабиётлар, айниқса, китоблар фондини бойитиш зарурлиги аниқланди.
Айни вақтда марказнинг умумий фонди 19 826 та китоб, брошюра ва журналлар билан биргаликда эса 23 513 тани ташкил этмоқда.
Шунингдек, шаҳарда китобхонлик маданиятини юксалтириш, аҳоли ва ташкилотлар ходимларини мутолаага кенг жалб этиш борасида Ширин шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ҳамда шаҳар Ҳудудгазтаъминот ташкилоти жамоалари фаоллик кўрсатаётгани алоҳида эътироф этилди.
Китоб — тафаккур манбаи. Китобхонлик эса жамият маънавий тараққиётининг муҳим омилидир.