Бугун халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши 1-Боёвут сайлов округидан депутат Мингбоев Фарход Нуриддинович Боёвут маҳалла фуқаролар йиғини биносида "Маҳалла еттилиги" ва сайловчилар билан учрашув ўтказди. Учрашувда Сойбулоқ кўчасида яшовчи фуқароларнинг томорқаларига яқин жойда катта сув оқова ариғи ва ташлама зовур тупроқ ва хашакларга тўлиб ингичкалашиб кетганлиги сабабли ушбу кўчада яшовчи аҳолининг яшаш уйи ховлиси ва томорқалари захлаб ноқулайликлар туғдирилаётганлиги, Ижодкор кўчасида 1 дона авария холатига келиб қолган симёғочни алмаштириш тўғрисидаги мурожаатлари ўрганилди ва тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқаришга келишиб олинди.
Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши 3-Олтин водий сайлов округидан депутат Хазираткулов Баходир Мирзаевич Шарқ хақиқати 26-сонли умумтаълим мактаб биносида "Маҳалла еттилиги" ва сайловчилар билан учрашув ўтказди. Учрашувда Худайбердиев Ботир Ғанишер ўғлининг Матонат кўчасидаги савдо дўконига электр тармоғи тортиб улаб бериш тўғрисидаги мурожати ўрганилди ва депутат туман Электр тармоқлари ташкилотига телефон орқали мурожжат қилиб ушуб муаммони жойида хал қилинди.Шарқ хақиқати маҳалла аҳолисининг ҚВПлар қисқартирилиб Олтин водий, Шарқ хақиқати ва Фурқат маҳалласига битта Олтин водийда маҳалласида жойлашган ҚВП хизмат қилаётганлиги Шарқ хақиқати аҳолиси бу маҳалладаги ҚВПга бориб муолажа олишда масофанинг узоқлиги сабабли Шарқ хақиқати маҳалласида хозирги кунда фаолият юритмаётган ВҚПни ишга тушириш тўғрисидаги мурожаати ўрганилди ва депутат томонидан 2-сектор раҳбарига мурожаат қилниб ҳозирги кунда ушбу муаммо жараёнда.