Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputat tashabbusi bilan yo‘llar ta’mirlandi.
янв.21
“Xotira va qadrlash — inson qadri ulug‘!”
янв.21
Deputat- fuqaro murojaatini o‘rganib, ijobiy hal etdi.
янв.21
Депутат миллий ҳунармантлар фаолиятини ўрганди.
янв.21
Депутат сифитсиз қурилган мактабгача таълим ташкилотидаги салбий ҳолатларни ўрганди.
янв.21
Депутат сайловчилар муаммоларини ижобий томонга хал этди.
янв.21
Deputat tashabbusi samara bermoqda!
янв.21
Ish reja asosida “Yo‘l xaritasi” ijrosi ta’minlanmoqda.
янв.21
Deputat- yoshlar bandligi va tadbirkorlik faoliyatini o‘rgandi.
янв.21
Депутат аҳолининг чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларини ўрганди.
Deputat faoliyatidan

Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши депутати Қанағат Досмирзаева ўзи сайланган олис чўл ҳудудида жойлашган “Учтепа” ОФЙда ҳафтасига бир кун ташкил этиладиган бозор куни аҳоли учун муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Шу муносабат билан у “Бозорлардаги аҳоли истеъмоли учун энг зарур маҳсулотлар нарх-навоси, маҳсулотларнинг етарлилиги” масалалари бўйича ўрганиш ўтказди.

🟢Ўрганиш жараёнида депутат томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари — ун, ёғ, гўшт, сабзавот ва бошқа кундалик эҳтиёж товарларининг нархлари таҳлил қилинди. Шунингдек, маҳсулотлар захирасига алоҳида эътибор қаратилди.

Суҳбатлар давомида маҳаллий аҳоли ва тадбиркорлар томонидан, маҳсулотлар турини кўпайтириш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича таклифлар билдирилиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, хизмат кўрсатиш жараёнларини янада соддалаштириш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Slide 1 of 2